Эронда полиция идорасига ҳужум қилган 15 террорист йўқ қилинди

полиция
Фото: Eurasia

Эронда полиция бўлимларига ҳужум қилган 15 нафар террорчи йўқ қилинди, дея хабар бермоқда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси.

Ҳужум Систон ва Балучистон вилоятининг Раск, Чабаҳор ва Дарябоний шаҳарларида кечаси содир бўлган ва суннийларнинг “Жайш ал-Адл” (Адолат армияси) гуруҳи томонидан амалга оширилган, деган вилоят губернатори ўринбосари Алиризо Марҳамати.

Террорчилар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРГC, Қуролли кучларнинг элита бўлинмалари) штаб-квартирасига киришни режалаштирган, бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан олди олинди.

Эрон оммавий ахборот воситалари дастлаб уч нафар хавфсизлик кучлари ҳодими ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ, кейинчалик уларнинг сони бештага етган. Минтақа ҳукумати террорчиларнинг Исроил билан алоқаси борлигини айтди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.