Эронда сайловлар 28 июнь куни бўлиб ўтади
Эрон расмийлари мамлакатда президентлик сайловлари 28 июнь куни бўлиб ўтишини маълум қилди, дея хабар бермоқда давлат матбуоти.
“Сайлов тақвими суд, ҳукумат ва парламент раҳбарларининг йиғилишида тасдиқланди”, — дейилади хабарда. “Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг дастлабки келишувига кўра, 14-президентлик сайловлари 28 июнь куни бўлиб ўтишига қарор қилинган”.
Аввалроқ марҳумлар билан видолашув маросими сешанба куни эрталаб Табризда бошланиши, сўнгра жасадлар Теҳронга етказилиши хабар қилинганди. Эрон ҳукумати Иброҳим Раисининг дафн маросими пайшанба куни Эрон шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳрида бўлиб ўтишини айтди.
Улашиш:
Шарҳлар