Эрондан қочган режиссёр Моҳаммад Расулоф Канн кинофестивалида ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофотига сазовор бўлди

Фото: ВВС

Фестивалда Расулофнинг Эрондаги ҳукуматга қарши намойишлар ҳақидаги “Муқаддас анжир уруғи” номли фильми намойиш этилди, деб хабар беради Медиазона.

Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти режиссёрнинг ватанидаги “барқарор адолатсизликка эътибор қаратгани” учун берилди. Фильм намойиши 12 дақиқалик олқишлар билан бирга ўтган.

Мукофотни олиш чоғида режиссёр “ҳозирда Эронда махфий хизматлар босими остида қолган” экипаж ҳақида ҳамон хавотирда эканини айтган.

Аввалроқ Теҳрон суди эронликни саккиз йилга қамоқ ва калтаклашга ҳукм қилган эди. Сабаби Расулофнинг янги картинаси бўлиб, унда экспертиза «мамлакат хавфсизлигига қарши жиноят содир этиш нияти»ни аниқлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.