Эрон бу ҳатто урушга олиб келса ҳам, Исроилдан ўч олишга ваъда берди
Эрон Фаластиннинг “ҲАМАС” ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония Теҳронда ўлдирилишига жавоб реакциясини юмшатишдан бош тортди, деб ёзади The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб. Таъкидланишича, Эрон ҳукумати араб дипломатларга уларнинг жавоби урушга олиб келиш-олиб келмаслиги уларни хавотирлантирмаслигини маълум қилган.
АҚШ Европа ва бошқа мамлакатлар ҳукуматларидан Эронга вазият кескинлашувига йўл қўйиб бўлмаслиги ва ҳар қандай жиддий зарба жавоб ҳаракатларига олиб келиши ҳақида огоҳлантириш юборишни сўраган. Бундан ташқари, Вашингтон Эрон янги президентининг Ғарб билан ҳамкорликни яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатлари, Эрон ўзини тийсагина, кўпроқ имкониятга эга бўлишини билдирган.
Эрон ва “ҲАМАС” Хониянинг ўлдириб кетилиши юзасидан жавобгарликни Исроил зиммасига юкламоқда, у эса айбловлар бўйича изоҳ беришдан бош тортмоқда. Ислом инқилоби корпуси посбонлари “қасос муқаррар” эканини ва Исроил “шафқатсиз жазо” олишини айтганди. Axios маълумотларига кўра, Эрон бугун, 5 август куни зарба бериши мумкин.
Шарҳлар