Эрон қандай шарт билан Исроилга жавоб зарбаси беришдан воз кечишини маълум қилди
Агар БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроилнинг Дамашқдаги Эрон элчихонасига берилган зарбасини қоралаб чиқса, Эрон жавоб зарбаси беришдан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда ислом республикасининг ташкилотдаги миссияси маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
“Агар БМТ Хавфсизлик кенгаши сионистик режимнинг Дамашқдаги дипломатик биноларимизга нисбатан берилган тажовузкор зарбасини қоралаганида ва кейинчалик айбдорларни жавобгарликка тортганида эди, Эрон томонидан бу сохта режимни жазолаш заруратининг олдини олиш мумкин эди”, — дейилади Эрон дипломатик миссияси баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Исроил авиацияси Эроннинг Дамашқдаги элчихонасига зарба берган, оқибатда Ислом инқилоби посбонлари корпусининг икки нафар генарали ва яна беш аъзоси ҳалок бўлган эди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг ҳужумини қоралаб, уни халқаро ҳуқуқларнинг қўпол равишда бузилиши деб атади. Шунингдек, Эрон жавоб реакцияси кўрсатиш ва “тажовузкорни жазолаш” борасида қарор қабул қилишини билдирди.
10 апрель куни Эрон диний етакчиси оятуллоҳ Али Хоменеий Теҳрон дипломатик миссияга ҳужумни “Eрон ҳудудига берилган зарба” деб баҳолаётганини ва шу сабабли, Исроил “жазоланиши шарт”лигини маълум қилди.
Шарҳлар