Вьетнам Путиннинг ташрифи бўйича АҚШ позициясини эътиборсиз қолдирган
Вьетнам мамлакатга Россия президенти Владимир Путиннинг ташрифи борасида АҚШ позициясини эътиборсиз қолдирган, деб ёзади Bloomberg.
Американинг Ханойдаги элчихонаси 17 июнь куни эълон қилган баёнотда “бирорта ҳам мамлакат Путинга ўз тажовузкор урушини илгари суриш учун платформа тақдим этиши ва қандайдир тарзда унга ўз ваҳшийлигини нормаллаштиришга имкон бериши керак эмас”лиги ҳақида айтилади.
Эслатиб ўтамиз, Путиннинг самолёти 20 июнга ўтар кечаси Ханойга қўнди.
Ташриф чоғида Путин Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби Нгуен Фу Чонг, президент То Лам, бош вазир Фам Мин Тин ва парламент раиси Чан Тхан Ман билан учрашади.
Ташриф доирасида қўшма баёнот қабул қилиш, шунингдек, турли соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида 20 га яқин ҳужжат имзолаш режалаштирилмоқда.
Шарҳлар