Этна вулқони отилиши оқибатида 10 километрлик кул булути ҳосил бўлди
Июль бошидан буён Этна вулқони бешинчи марта отилиши оқибатида 10 километрлик кул булути ҳосил бўлди, деб хабар бермоқда Euronews.
Вулқон отилиши Воражине кратерида 4 август куни юз берди. Оқибатда яқинда жойлашган Катания аэропортида рейслар бекор қилинди.
Виагранде, Трекастаньи ва Зафферан муниципалитетларида ер кул билан қопланди. Минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Етказилган зарар миқдорини баҳолаш давом этмоқда, аммо дастлабки маълумотларга кўра, кулни йиғиб олиш, олиб кетиш ва утилизация қилиш 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
Кул туфайли жабрланган фуқаролар борлиги айтилмоқда.
Этна вулқони Сицилиянинг шарқий соҳилларида жойлашган бўлиб, унинг баландлиги 3329 метрга тенг. У Европадаги энг йирик уйғоқ вулқон ва дунёдаги энг фаолларидан бири ҳисобланади.
Шарҳлар