,

Евроиттифоқ Украинага мартгача ваъда қилинган 1 миллионта ўқ-доридан 500 мингтасини етказиб беради

Фото: Коммерсантъ

Евроиттифоқ март ойига қадар Украинага ваъда қилинган 1 миллионта ўрнига 500 мингтадан сал кўпроқ артиллерия ўқ-дориларини етказиб беради, дея маълум қилди Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель. 2023 йил мартидан буён Евроиттифоқ 330 мингта ўқ-дори юборган, тез орада яна 200 мингта етказилади, яъни режа 52 фоизга бажарилади, деди Боррель.

“Йил охирига келиб, етказиб берилган жанговар ўқ-дорилар ҳажми 1 миллиондан ошади, чунки яна 630 мингта юбориш режалаштирилмоқда”, — деди дипломат Брюсселда Евроиттифоқ мудофаа вазирлари мажлиси якунлари бўйича ташкил қилинган матбуот анжуманида.

Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, Украинада махсус операция бошланганидан буён Евроиттифоқ мамлакатлари Украинага 28 миллиард евролик қурол етказиб берган. “Бу рақам ўсиб бормоқда, бу йил эса у фақат бир йил ичида 21 миллиард еврога етишини кутяпмиз”, — деди у.

Украинага 1 миллионта артиллерия ўқ-дориларини етказиб бериш қарори ҳақида Жозеп Боррель 2023 йил мартида маълум қилган эди. Ишлаб чиқаришдаги кечикишлар ва Евроиттифоқ мамлакатлари захиралари камайиб қолиши юзасидан хавотирлар туфайли режа бажарилмай қолганди. 2024 йилда Евроиттифоқ 1,4 миллионтадан 1,4 миллионтагача снаряд ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда”, — деган эди аввалроқ ички бозор бўйича еврокомиссар Тьерри Бретон.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.