Еврокомиссия май ойида Киевга 1,9 млрд евро тақдим этилишини тахмин қилди
Украина май ойидаёқ Европа Иттифоқининг (ЕИ) умумий миқдори 50 миллиард евро бўлган махсус жамғармасидан Киевни қўллаб-қувватлаш учун 1,9 миллиард евро олиши мумкин. Бу ҳақда 12 апрель куни Еврокомиссия вице-президенти Валдис Домбровскис маълум қилди.
“Европа комиссияси келажакдаги тўловларни очиш учун амалга оширилиши керак бўлган ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича ҳар чораклик мақсадларни ишлаб чиқиш мақсадида Украина режасини баҳоламоқда. Тез орада биз бу ишни якунлаймиз ва баҳолашни Европа Иттифоқи Кенгашига топширамиз”, – деди у Люксембургдаги матбуот анжуманида. Унинг сўзлари ЕК сайтида келтирилган.
Домбровскиснинг тушунтиришича, маъқулловдан сўнг Киев 1,9 миллиард евро миқдорида олдиндан молиялаштиришни, эҳтимол, май ойидаёқ олиши мумкин.
Шарҳлар