Еврокомиссия раҳбари РФнинг музлатилган активларидан тушаётган даромадни Украинага қурол-яроғ сотиб олишга йўналтиришни таклиф қилди

Фото: Ведомости

Урсула фон дер Ляйеннинг айтишича, Россиянинг Европа Иттифоқида музлатилган активларидан тушган даромад Украина армиясининг эҳтиёжлари учун қурол сотиб олишга сарфланиши керак.

“Биз Россиянинг музлатилган активларидан келадиган катта ҳажмдаги даромадларни Украина учун биргаликда ҳарбий техника сотиб олиш учун ишлатиш ҳақида гапириш вақти етди”, – дейди фон дер Ляйен Европарламентдаги чиқиши чоғида. «Украина ва бутун Европани одамлар яшаши учун хавфсизроқ қилишдан кўра кучлироқ рамз ва бу маблағларни сарфлашнинг оқилона усули йўқ».

Февраль ойи бошида Европа Иттифоқи етакчилари Украинага 2024-27 йилларда 50 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам ажратиш ҳақидаги қарорини тасдиқлаган эди. Европа Иттифоқи Киев учун пакетни молиялаштириш йўлларидан бири Европа давлатларида музлатилган Россия давлат активларидан келадиган даромад бўлиши мумкинлигини таъкидлаганди.

Европа Иттифоқи, АҚШ, Япония ва Канада Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан 2022 йилда Россия Марказий банкининг 300 миллиард долларга яқин активларини музлатиб қўйди. Улардан 200 миллиардга яқини Европада, асосан, Бельгиянинг Euroclear ҳисоб-китоб марказида сақланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.