Еврокомиссия Венгрияни судга бермоқда
Европа Комиссияси Венгрияда қабул қилинган “Миллий суверенитетни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун муносабати билан Люксембургдаги Европа судига даъво аризасини беришга қарор қилди.
Брюсселга кўра, бу қонун Европа Иттифоқи меъёрларига зид. Европа комиссияси Венгрияни сўз эркинлиги ва бошқа асосий ҳуқуқларни чеклашда айбламоқда Департамент баёнотига кўра, ЕК тезлаштирилган суд жараёнини талаб қилган.
Виктор Орбаннинг ФИДЕС партияси ташаббуси билан қабул қилинган Венгрия қонуни сайлов кампаниялари учун хориждан маблағ олган партияларни қаттиқ жазолашни назарда тутади. Бош вазирнинг сўзларига кўра, бу чора-тадбирлар Венгриядаги сиёсий ишларга “хорижий таъсир”нинг олдини олишга қаратилган. Танқидчиларнинг огоҳлантиришича, қонун Россиянинг “хорижий агентлар” қонунига ўхшаб сўз эркинлигини чеклайди.
Шарҳлар