Еврокомиссия Украинага бюджетга ёрдам сифтида 1,5 млрд евро ўтказди
Европа Комиссияси (ЕК) 2027 йилгача мўлжалланган умумий ҳажми 50 миллиард евро бўлган дастур доирасида Украинага 1,5 миллиард евро миқдоридаги бюджет ёрдамининг навбатдаги траншини ўтказди.
“Европа комиссияси Украина учун жамғарма доирасида 1,5 миллиард евро миқдорида фавқулодда молиялаштиришнинг иккинчи траншини ўтказди”, — дейилади Европа Иттифоқининг баёнотида.
2024 йилнинг дастлабки уч ойи учун 4,5 миллиард евролик биринчи транш март ойида тўланган эди.
Еврокомиссиянинг таъкидлашича, янги транш ўтказилганидан сўнг Киевга ЕИ томонидан берилган ёрдамнинг умумий миқдори унинг ҳисоб-китобларига кўра, 98,5 миллиард еврога етган. Ушбу суммага Украина қочқинларини қабул қилиш ва жойлаштириш учун Европа Иттифоқи мамлакатларига тақдим этилгаан 18 млрд евродан ортиқ маблағ ҳам киради.
ЕИнинг Киевга 50 миллиард евролик бюджетни қўллаб-қувватлаш дастури расмий равишда 2027 йил охиригача мўлжаллаанган. Бироқ, ушбу маблағларнинг сарфланиш даражаси (ойига 1,5 миллиард евро) фонддаги пулнинг 2026 йил сентябрь ойида тугашига олиб келади.
Аввалроқ АҚШ Сенати Украинага 60 миллиард доллар ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллагани ҳақида ёзган эдик.
Шарҳлар