,

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Киевга келди

Фото: EPA

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Киевга етиб келди, деб ёзади “Коммерсантъ” Олий рада депутати Алексей Гончаренкога таяниб.

“У билан поездда гаплашиб олишга муваффақ бўлдим. У Украинанинг ҳақиқий дўсти”, — деб ёзди Гончаренко Telegram’да.

Ўтган сафар Боррель Киевга 2023 йил октябрида ташриф буюрган эди. Европа дипломатияси раҳбари ўшанда Украина президенти Владимир Зеленский, ташқи ишалр вазири Дмитрий Кулеба ва мудофаа вазири Рустем Умеров билан учрашганди.

Кеча, 5 февраль куни Жозеп Боррель Варшавадаги матбуот анжуманида Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакети ҳақидаги тафсилотларни айтиб берган эди. Унинг сўзларига кўра, Москвага санкцияларни айланиб ўтишда ёрдам берган компанияларга қарши чеклов чоралари киритилади. У Евроиттифоқ пакетни 24 февраль — Украинада ҳарбий операция бошланганига икки йил тўладиган кунга қадар маъқулламоқчи эканини тасдиқлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.