Европа Иттифоқи аннексия қилинган Қримдаги “сайловларни” ноқонуний деб атади
“Европа Иттифоқи Қримдаги “сайловлар”ни ва уларнинг натижаларини тан олмайди, улар ҳеч қандай қонуний кучга эга эмас ва ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин эмас”, – деди Европа Иттифоқи ташқи сиёсий хизматининг расмий вакили Питер Стано.
Брюссель бу сайловларни Россия томонидан халқаро ҳуқуқ ва Украина ҳудудий яхлитлигининг навбатдаги бузилиши сифатида баҳолади. “Россия раҳбарияти ва ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатларни уюштирганлар жавобгарликка тортилади ва жазоланади”, — дейилади баёнотда.
Аввалроқ Украина Ташқи ишлар вазирлиги Қримдаги сайловларни қоралаб, овоз бериш “ўйинга” айлангани ва сайловчиларнинг ҳақиқий иродасини акс эттирмаганини таъкидлаган эди. Украина томони “сайловлар”ни ҳақиқий эмас деб ҳисобламоқда.
Шарҳлар