Европа Иттифоқи Apple компаниясидан Ирландияга 13 млрд евро миқдоридаги тўланмаган солиқларни қайтаришни талаб қилмоқда
Еврокомиссия Американинг Apple компаниясидан Дублин томонидан ноқонуний солиқ имтиёзлари тақдим этилгани сабабли Ирландияга 13 миллиард евро тўланмаган солиқларни қайтаришни талаб қилди.
Европа комиссияси Apple компаниясига Ирландия томонидан берилган солиқ имтиёзларини ноқонуний деб эълон қилди. Комиссиянинг таъкидлашича, Дублин Apple компаниясига нисбатан “танлама муносабатни” намойиш этиб, компанияга 2003 йилда 1 фоиз ва 2014 йилда 0,005 фоиз миқдорида Европага фойда солиғини тўлашга рухсат берган. Натижада Apple 13 миллиард евро миқдоридаги ноқонуний солиқ имтиёзларига эга бўлган ва бу унга бошқа компанияларга нисбатан сезиларли устунлик берган.
Европа Комиссиясининг аниқлик киритишича, Apple компаниясининг Қўшма Штатлардан ташқарида сотувлар билан шуғулланувчи икки шўба корхонаси –Apple Sales International ва Apple Operations Europe – даромадлари “бош офис”га тегишли бўлган ва Ирландия солиқ қонунчилиги асосида ҳеч бир давлатда солиқ тўламаган.
Рақобат бўйича Европа комиссари Маргрет Вестагернинг айтишича, ЕИ аъзолари, агар улар бошқалар учун ҳам имконли бўлмаса, алоҳида компанияларга солиқ имтиёзлари беришга ҳақли эмас. У Европа Иттифоқининг қарорини Европа Иттифоқига аъзо барча мамлакатларга ЕИ солиқ қонунчилигини бузиш ва қабул қилиб бўлмайдиган аниқ сигнал деб атади.
Ирландия молия вазири Майкл Нунан Европа Иттифоқи қарорига кескин норозилигини билдирди. У Брюссель қарори устидан шикоят қилиш учун Ирландия ҳукуматидан розилик сўраш ниятида эканлигини маълум қилди.
Шарҳлар