Европа Иттифоқи қишдан рекорд миқдордаги газ захираси билан чиқди
Қишки иситиш мавсумининг охирига келиб, ЕИ мамлакатларидаги газ омборлари 58 фоиздан кўпроққа тўла эди, бу рекорд даражадаги кўрсаткичдир”, — дедйи Европа Иттифоқининг энергетика бўйича комиссари Кадри Симсон.
“Европа Россиянинг Украинага ноқонуний бостириб киришидан кейин иккинчи қишдан чиқмоқда. Хавотирларга қарамай, энергия хавфсизлиги ва ҳамжиҳатлиги ҳамда тоза энергия тузилмаси билан биз аввалгидан кўра кучлироқмиз”, — деб ёзади Симсон.
Симсон, шунингдек, бундай муваффақиятли натижага нафақат газ етказиб беришни муваффақиятли диверсификация қилиш, балки “фуқаролар ва корхоналарнинг газга бўлган талабни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларига киритган сармоялар” туфайли эришилганига аниқлик киритди.
Шарҳлар