Европа Иттифоқи ИШИД таҳдидларига қарши қатор аксилтеррорчилик жавоб чораларини кўрди
“Крокус”да қилинган теракт муносабати билан Европа Иттифоқи ИШИД таҳдидларига жиддий жавоб чораларини кўрди. Россия эса гуруҳнинг огоҳлантиришларига эътибор бермасликда давом этмоқда, деб ёзади ОАВ.
Польша Париждаги ёзги Олимпиада ўйинлари вақтида хавфсизликни кучайтириш учун Францияга қўшин юбориш режасини эълон қилди, шу билан бирга ўйинларнинг очилиш маросимини бекор қилиш масаласи очиқлигича қолмоқда.
Франция террорчилик таҳдиди даражасини энг юқори даражага кўтарди.
Италия Пасха байрамлари олдидан хавфсизлик чораларини кучайтирди.
Германия Олимпиада ўйинлари пайтида чегара назоратини кучайтирганини эълон қилди.
Бу орада Россия ИШИДнинг “Крокус”даги терактга алоқадорлигини инкор этишда давом этиб, ташкилотчилар сифатида АҚШ, Буюк Британия ва Украинани кўрсатмоқда. Федерал хавфсизлик хизматининг раҳбарияти, тарғиботчи Маргарита Симоньян ва Тергов қўмитаси вакили ИШИД Ғарбнинг терактга алоқадорлигини инкор этаётган ва террорчилар бошқа манбалардан молиялаштирилганига ишора қилган баёнотларига қарамай, ушбу версияни қўллаб-қувватлади.
Шарҳлар