Европа Иттифоқи Россиядаги сайловлар ҳақида баёнот берди

Евросоюз ЕС помощь Украина
Источник: osnmedia.ru

Европа Иттифоқи сайловларда ЕХҲТ кузатувчилари иштирок этмаганидан афсус билдирди ва “қаттиқ чекловлар шароитида ўтган” овоз бериш жараёнини танқид қилди.

Шу билан бирга, баёнотдан Европа Иттифоқи Россиядаги сайлов натижаларини тан олмаслиги келиб чиқмайди. Матнда фақатгина Европа Иттифоқи Украинанинг аннексия қилинган ҳудудларида амалга оширилган овоз бериш жараёнларини тан олмаслиги қайд этилган.

“Бу ҳудудлардаги “сайловлар” деб аталмиш Россия томонидан халқаро ҳуқуқ, жумладан, БМТ Низоми, шунингдек, Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигининг яна бир очиқ-ойдин бузилишини кўрсатади”, — деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича Олий вакили Жозеп Боррель.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.