Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар режимини тасдиқлади

Евросоюз ЕС помощь Украина
Источник: osnmedia.ru

Европа Иттифоқи Кенгаши Москванинг хорижда амалга ошираётган «беқарорлаштирувчи» ҳаракатларига жавобан Россияга қарши янги санкциялар мезонларини тасдиқлади. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши сайтида хабар берилди.

Янги санкциялар режими ЕИга «Европа Иттифоқи ва унинг аъзо давлатлари, хавфсизлиги, мустақиллиги ва яхлитлиги, шунингдек халқаро ташкилотлар ва учинчи мамлакатларнинг асосий қадриятларини заифлаштирувчи» ҳаракатларда иштирок этувчи жисмоний ва юридик шахсларни таъқиб қилиш имконини беради.

ЕИ талқинига кўра, санкцияларнинг янги мезонлари турли «гибрид таҳдидлар»га қарши туриш имконини беради: сайлов жараёнларини издан чиқариш ва демократик институтлар фаолиятини бузиш, жамоат манфаатларига хизмат қилувчи иқтисодий фаолиятни издан чиқариш, мувофиқлаштирилган дезинформациядан фойдаланиш, кибер ҳужумлар, мигрантлардан фойдаланиш.

«Бугунги қарор Ташқи ишлар бўйича Олий вакил Жозеп Боррель таклифига асосланган бўлиб, у Россиянинг сўнгги пайтда Европа ҳудудидаги янги операциялар ҳисобига кучайган гибрид фаолият кампаниясига ЕИнинг жавобининг бир қисмидир», – дейилади хабарда.

Янги санкцияларга тушганларнинг активлари музлатилади ва уларга Европа Иттифоқига кириш тақиқланади, ЕИ фуқаролари ва компанияларига эса уларга пул маблағлари тақдим этиш тақиқланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.