Европа Иттифоқи суди Венгрияни меҳнат муҳожирларига нисбатан муомаласи учун жаримага тортди

Фото: RT

Суд қарорида айтилишича, Венгрия Европа Иттифоқининг бошпана тақдим этиш ҳақидаги қоидаларини бажармаяпти ва у 200 миллион евро жарима тўлаши керак. Бундан ташқари, 13 июндан бошлаб Будапештдан ЕИ судининг 2020 йил декабрдаги қарорини бажариш кечиктирилган ҳар бир кун учун кунига бир миллион евро ундирилади.

Бу қарор Венгриянинг ноқонуний муҳожирларни зарур ҳуқуқий ҳимоясиз Сербияга қайтариб юбориш ёки уларни “транзит зоналар” деб аталган жойларда ушлаб туриш амалиёти муносабати билан қабул қилинган. Шу билан бирга, муҳожирларга бошпана сўраш ҳуқуқи ҳам тақдим этилмаяпти, дея таъкидлайди Еврокомиссия.

Европа судининг қарорига кўра, Будапештнинг бошпана бериш сиёсати “Европа Иттифоқи қонунчилигининг мутлақо янги ва ўта жиддий бузилиши” бўлиб, бу бошпана изловчилар ва жамоат манфаатларига таъсир қилади. Судьяларга кўра, Венгрия қочқинлар учун жавобгарликни, шу жумладан молиявий жавобгарликни Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига ўтказмоқда, бу эса «бирдамликнинг асосий тамойилига жиддий хавф туғдиради».

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.