Европа Иттифоқи Венгрия қўйган ветони четлаб ўтган ҳолда Украинага 20 млрд евро ажратиршни режалаштирмоқда

Фото: aa.com.tr

Европа Иттифоқи қарз олиш орқали Украинага 20 млрд еврогача маблағ ажратиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Financial Times. Хусусан, Европа Иттифоқи Венгриянинг Украинага тўрт йил давомида 50 млрд евро миқдоридаги ёрдамга қўйган ветосини четлаб ўтишни режалаштирмоқда.

ЕИ давлатлари иттифоқ бюджети олдидан молиявий кафолатларни тақдим этади, бу эса Европа Комиссиясига Украина учун капитал бозорларидан зарур миқдорда қарз олиш имконини беради. Шунга ўхшаш схема коронавирус пандемияси даврида ЕИ мамлакатларига 100 млрд еврогача маблағни тақдим этиш учун ишлатилганди.

Ушбу вариантдан фойдаланиш Венгрия қўллаб-қувватламайдиган режадан фарқли ўлароқ, барча ЕИ давлатларининг розилигини талаб қилмайди. Бунда кредит рейтинги юқори бўлган давлатлар иштирок этади. Баъзилар, масалан, Германия ва Нидерландияда, кафолат бериш учун парламент рухсати талаб қилинади.

Газета суҳбатдошларининг таъкидлашича, ЕИ учун 50 млрд евро миқдоридаги маблағни мувофиқлаштириш устувор вазифа бўлиб қолмоқда.Уларнинг баёнотларига кўра, Брюссель Киевга март ойидан кечиктирмай бирор-бир шаклда ёрдам беришни ваъда қилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.