АҚШ Европа Иттифоқини Россия активларидан олинадиган даромад солиқларини камайтиришга чақирди

Фото: DW

Россиянинг музлатилган активларидан олинадиган даромад солиғини камайтириш Украинага мумкин бўлган йиллик ёрдамни 3 миллиард евродан 5 миллиард еврогача оширишга ёрдам беради, деди глобал иқтисодий масалаларни назорат қилувчи миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ўринбосари Далип Сингх. “Биз музлатилган захираларнинг ҳар бир евросидан Украина манфаати учун унумли фойдаланишимиз керак”, деди у.

Бироқ, Брюсселдаги манба «Financial Times»га АҚШ таклифи қабул қилиниши даргумон эканлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун «Белгия корпоратив солиқ тизимига жиддий ўзгаришлар» киритиш керак бўлади, буни эса расмийлар қилиш даргумон.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.