Европа Иттифоқи миллиардерлар Михаил Фридман ва Пётр Авенга нисбатан санкцияларни бекор қилди

Фото: Сплетник

Alfa Group акциядорлари Петр Авен ва Михаил Фридман Европа судида Европа Иттифоқи санкцияларини бекор қилишга эришди. Суд қарорида айтилишича, Европа кенгаши Авен ва Фридманнинг Россиянинг Украинага ҳужумини қўллаб-қувватлаганини исботлай олмаган.

“Кенгаш томонидан илгари сурилган асослар вазиятга қараб, Петр Авен, Михаил Фридман ва Владимир Путин ёки унинг атрофидагилар ўртасидаги яқинлик даражасини аниқлаш учун бўлиши мумкин бўлса-да, улар ўз кучларига путур етказувчи ҳаракатлар ёки сиёсатни қўллаб-қувватлаганликларини тасдиқламайдилар ёки Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига таҳдид солган ёки Қримнинг аннексия қилиниши қолаверса Украинадаги беқарорлик учун масъул бўлган Россия қарорларини қабул қилувчиларга моддий ёки молиявий ёрдам кўрсатганлиги ва ушбу қарор қабул қилувчилардан фойда олган бўлиши мумкин», – дейилади суд пресс-релизда.

Россия ва Исроил фуқароси Михаил Фридман ҳамда Россия ва Латвия фуқароси Петр Авен Россиянинг Альфа банкининг асосчилари ва акциядорлари ҳисобланади. Уруш бошланганидан кейин улар Россияни тарк этишди, аммо шунга қарамай, Европа Иттифоқи ва Буюк Британиянинг санкциялари остида қолишди. 2023-йил августида улар ҳам АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.