Европа Иттифоқи Стивен Сигалга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин

Евросоюз может ввести санкции против Стивена Сигала

Европа Иттифоқи америкалик актёр ва режиссёр, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Россия-Америка гуманитар алоқалари ва умумий маданий мерос бўйича махсус вакили Стивен Сигалга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда EUobserver портали хабар беради.

Портал манбасига кўра, агар унинг ҳаракатлари Украинага зарар етказиши мумкинлигини тасдиқловчи ишончли қонуний асослар топилса, Сигал қора рўйхатга киритилиши мумкин.

Ўтган йили Самарада бўлиб ўтган матбуот анжуманида актёр махсус ҳарбий операция (МҲО) зонасидаги воқеалар ҳақида ҳужжатли фильм устида ишлаш ҳақида гапирди.

Россиядан келиб чиққан Сигал 2016 йилда Россия фуқаролигини олган ва 2018 йилда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва ва Вашингтон ўртасидаги гуманитар алоқалар бўйича махсус вакили этиб тайинланган эди. У ўзини русофил деб таърифлади ва юз фоиз рус эканлигини эълон қилди.

Аввалроқ биз қуйидагилар ҳақида маълум қилгандик:

Европа Иттифоқи Россиянинг 11 та кемасига қарши санкциялар жорий қилмоқчи, дея хабар беради Bloomberg. Агентликнинг аниқлик киритишича, сўз Россиянинг “соя флоти” деб аталадиган танкерлар ва газ ташувчилари ҳақида бормоқда, улар ёрдамида Россия Федерацияси Ғарб санкцияларини четлаб ўтишга муваффақ бўлаётир.

Россиянинг «соя флоти» эскирган ва асосан суғурталанмаган танкерлардан иборат бўлиб, Россия улардан, хусусан,  нефтни баррелига 60 доллардан юқори нархларда ташиш учун фойдаланади. ЕИ давлатлари ва АҚШ бу чекловни 2022 йил декабрида Москванинг қазиб олинадиган ёқилғи сотишдан тушадиган даромадини камайтириш учун жорий қилган эди.

Европа Иттифоқи Стивен Сигалга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.