Европа Иттифоқи тезкор жавоб қайтариш кучларини шакллантирмоқда
Европа Иттифоқининг бош дипломати Жозеп Боррель ЕИнинг Тез жавоб қайтариш кучларидан Европа фуқароларини эвакуация қилиш ва инқирозли вазиятларда барқарорлаштириш бўйича амалиётларини ўтказиш учун фойдаланиш режаларини эълон қилди, дея хабар беради РИА.
У ушбу маълумотни Европа Иттифоқи мудофаа вазирлари мажлисидан кейин Брюсселдаги матбуот анжуманида маълум қилди. Боррель ушбу кучларни қўллашнинг иккита сценарийси ишлаб чиқилганини таъкидлади, Бу кучларнинг бири Европа Иттифоқи фуқароларини қутқариш ва эвакуация қилишни назарда тутади. У шунингдек, Европа Иттифоқидаги хавфсизлик сиёсати учун масъулиятни ўз зиммасига олганини алоҳида қайд этди.
Улашиш:
Шарҳлар