Европа кенгаши Курск областига келган журналистларга таҳдиди учун Россияни қоралади
Европа кенгаши Италиянинг RAI телеканали журналистлари Стефания Баттистини ва Симоне Траинига нисбатан Россия Федерациясида “чегарани ноқонуний кесиб ўтиш” учун қўзғатилган жиноий ишларга жавоб реакциясини кўрсатди.
Улардан ташқари, Россия Федерацияси Курск областининг Украина қуролли кучлари томонидан босиб олинган қисмидан хабарлар Украина журналистлари, шунингдек, Американинг CNN телеканали томонидан амалга оширилган – уларга ҳам ушбу модда бўйича иш қўзғатилган.
“Россиянинг хорижлик журналистларни “қўрқитиши” “цензурага тенг бўлиб, жамоатчилик фикрининг давом этаётган амалиётлар ҳақида маълумот олишига тўсқинлик қилишга қаратилган”, – дейилади Европа Кенгашининг журналистика ва журналистлар хавфсизлигини ҳимоя қилиш платформаси баёнотида.
Баёнот муаллифларининг таъкидлашича, журналистларга Кремль сиёсати тарафдорлари томонидан ҳам ўлим билан таҳдид қилинган. Улар тегишли органлардан “таҳдидларни тез ва ҳар томонлама текширишни” ва керак бўлганида ОАВ ходимларини ҳимоя қилишни сўрашган.
Шарҳлар