Европа кенгашининг парламент ассамблеяси Путинни қонуний президент сифатида тан олишни рад этди

Фото: PACE

Европа кенгаши парламент ассамблеяси Россияни де-факто диктатура деб тан олди ва Россиянинг кичик халқларини мустамлакадан чиқаришга чақирди. Бу ҳақда 17 апрель куни ЕКПА йиғилишида қабул қилинган резолюцияда айтилади.

Ҳужжат Путинни Навальнийнинг ўлимида айбдор деб топган ва уни мамлакатда шахсий диктатура ўрнатиш учун жавобгар деб ҳисоблайди. Европа кенгаши президентлик сайловлари натижаларини тан олишдан бош тортди ва Россияни “фақат номига” федерация деб атади.

Бундан ташқари, ЕКПА Россиянинг туб халқлари мажбуран руслаштирилаётгани ва ассимиляция қилинаётганини, миллий ҳаракат фаоллари таъқиб қилинаётганини тан олди.

«Россия қуролли кучларида маҳаллий халқларнинг йўқотишлари номутаносиб равишда катта ва бу Россиянинг мақсадли сиёсати.»

Ташкилот «деколонизация Россияда демократия ўрнатилишининг зарурий шарти» эканлигини таъкидлади. Аввалроқ Европарламент ҳам худди шундай резолюцияни қабул қилган эди.

2022 йил март ойида Россия Европа кенгашидан чиқариб юборилди, 2023 йил февраль ойида Европа кенгашининг Россия учун халқаро шартномаларини, шу жумладан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясини бекор қилиш тўғрисидаги қонун кучга кирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.