Европа парламенти Виктор Орбан Москвага бориб келганидан кейин унинг “гўёки тинчликпарварлик ҳаракатлар”ини қоралади
Европа парламенти сайловлардан кейинги биринчи резолюциясида Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг Москвага ташрифини қоралади. Тегишли резолюция учун 495 депутат овоз берди, 137 нафари қарши чиқди, 47 нафари эса бетараф қолди, дейилади Европарламент сайтида.
Европарламент депутатлари Орбаннинг Россияга ташрифи “шартномалар ва Европа Иттифоқининг умумий ташқи сиёсатини қўпол равишда бузади”, деди. Резолюция матнида Венгрия бу ҳаракатлари учун жазоланиши кераклиги қайд этилган.
“Венгрия Бош вазирининг “тинчликпарварлик миссияси” деб аталмиш миссияси, болалар касалхонасига (8 июль куни Киевдаги “Охматдет”) уюштирилган ҳужум инобатга олинадиган бўлса, резолюцияда бу Орбаннинг гўёки тинчлик миссиясининг “ноўринлигини” кўрсатиши ҳам қайд этилган», – дея қайд этади Европарламент матбуот хизмати.
Резолюция муаллифлари, шунингдек, «Европа Иттифоқи томонидан музлатилган Россия давлат активларини мусодара қилиш учун ишончли ҳуқуқий режим» яратишга чақирди. Бундан ташқари, Европарламент депутатлари Европа Иттифоқи Украина урушда ғалаба қозонмагунича, уни қўллаб-қувватлашда давом этиши кераклигини айтди.
Европарламентнинг янги таркиби 6-9 июнь кунлари бўлиб ўтган сайловлардан бир ой ўтиб, 16 июль куни иш бошлади.
Қайд этамиз, Венгрия бош вазири ўзини “тинчликпарварлик миссияси” деб эълон қилган ҳолда июль ойи бошида Зеленский, Путин, Си Цзинпин ва Трамп билан кетма-кет учрашиб, шунингдек, Вашингтондаги НАТО саммитида иштирок этганди.
Европа Иттифоқи расмийлари Орбанни Путин билан Кремлда учрашгани учун танқид қилган ва Politico маълумотларига кўра, агар Орбан ўз сиёсатини давом эттирса, “амалий оқибатларга олиб келиши” билан таҳдид қилган. Шу тариқа Европа Иттифоқи вакиллари Венгриядаги ташқи ишлар саммитини бойкот қилишга қарор қилишди.
Шарҳлар