Европарламентда Венгрияни Шенгендан чиқариб юборишга чақиришмоқда

Фото: Euronews

Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйенга Венгрия чегарасида назоратни кучайтиришга чақирувчи очиқ хат “Европа парламенти аъзолари Виктор Орбаннинг душманлар билан биродарлик сиёсатини кенг кўламда рад этишини кўрсатади”, деди Германия парламенти депутати Йоахим Штрайт DW га.

Литва вакили Петрас Аустревичюс ташаббуси билан тузилган мактубни 70 га яқин Европарламент депутати имзолаган, унда Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг россияпараст сиёсати, хусусан, руслар ва беларусларнинг мамлакатга киришини соддалаштириши қораланган.

Парламент аъзолари Еврокомиссияни Венгриянинг қарорини зудлик билан текширишга чақиришди, чунки бу «бўшлиқни ташкил қилиши ва Шенген ҳудудининг умумий фаолияти ва унинг фуқаролар учун хавфсиз жой сифатидаги ролини хавф остига қўйиши мумкин». Будапешт сиёсатига қарши туришнинг мумкин бўлган усули сифатида Венгрия билан чегараларда янги назоратни жорий этиш таклиф қилинмоқда. “Шенген ҳудудидаги бошқа давлатлар Венгрия томонидан Россия ва Беларус фуқароларига берилган визаларни тан олмаслик ҳуқуқига эга”, – дейилади мактубда.

Шу билан бирга, Йоахим Штрайтнинг ўзи ҳам радикалроқ таклиф – Венгрияни Шенген зонасидан чиқариб ташлаш таклифи билан чиқди. “Раис фон дер Ляйен бошчилигидаги Европа комиссияси Венгрия чегараларида чегара назоратини жорий қилиши керак, акс ҳолда Венгриянинг “миллий харитаси” Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин биз кучайтирган Россия фуқароларига нисбатан масхара бўлиб қолади» – деди у.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.