Фаластин “БРИКС”га аъзо бўлиши мумкин
Фаластин Қозондаги ташкилот саммитидан сўнг “БРИКС”га қўшилиш сўровини юбориши мумкин, бу ҳақда Фаластиннинг Москвадаги элчиси Абдулҳафиз Нофал билдирган.
«Саммитдаги биринчи иштирокимиздан сўнг биз ушбу уюшмага аъзо бўлиш учун сўров юборамиз», – деди у «Россия сегодня» медиа гуруҳидаги матбуот анжуманида.
Унга кўра, Россия президенти Владимир Путин Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббосга “БРИКС” саммити доирасида тўлиқ Фаластинга бағишланган сессия бўлишини ваъда қилган. Дипломат саммитдан ижобий умидлар борлигини қайд этган.
Улашиш:
Шарҳлар