Фаластин касалхонаси атрофида 380 дан ортиқ жасад топилди
Ғазо сектори шимолидаги “Аш-Шифо” тиббиёт мажмуаси яқинида тиббий бригадалар томонидан 380 дан ортиқ ҳалок бўлганларнинг жасади топилди, дея хабар беради Al Jazeera.
Исроил ҳарбийлари 1 апрель куни “Аш-Шифо” касалхонаси ҳудудида операция якунланганини эълон қилди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, у Ҳамас «террорчиларининг марказий қароргоҳи»га айлантирилган.
Беньямин Нетаньяху 7 апрель куни бўлиб ўтган ҳарбий-сиёсий маҳкама йиғилишида ҳам Ғазо секторидаги амалиётларнинг самарадорлиги ҳақида ҳисобот берди. Унинг сўзларига кўра, олти ойлик жангларда Фаластиннинг Ҳамас радикал ҳаракатининг 24 та батальонидан 19 таси йўқ қилинган ва уларнинг юқори қўмондонлари ўлдирилган.
Улашиш:
Шарҳлар