Фаол Константин Котовга “ФБК”га донатлар тўғрисидаги иш бўйича уй қамоғи тайинланди
Москванинг Басманний туман суди фаол Константин Котовни Коррупцияга қарши курашиш жамғармасига хайрия қилиш билан боғлиқ экстремизмни молиялаш (Жиноят кодекси 282.3-моддаси 1-қисми) иши бўйича 19 октябргача уй қамоғига ҳукм қилди.
Чиров иши бўйича терговчи Котовни уй қамоғида сақлашни сўраган. “Медиазона” қайд этишича, у суддан айблари “ФБК” билан боғлиқ бўлган журналист Антонина Фаворскаянинг иш билан танишиш муддатини чеклашни ҳам сўраган. Котов иши бўйича суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган.
Котовнинг адвокати Алан Качмазовнинг айтишича, ишнинг сабаби 2021-2022 йилларда қилинган уч минг рубль миқдоридаги хайриядир. Адвокат тергов хайрия ҳақида қаердан хабар топганини билмайди.
Котов бир кун аввал тинтувдан сўнг қўлга олиниб, сўроқ қилиш учун Тергов қўмитасига олиб кетилган. Шундан сўнг у тунни вақтинчалик ҳибсхонада ўтказган.
Шарҳлар