Россияда эр-хотин фарзандига Владимир-Путин деб исм қўйишди
Нижневартовсклик эр-хотин ўғлига Владимир-Путин исмини беришга қарор қилишди. Фамилияси Пириев, отасининг исми Гошгарович.
“Президентимиз номи билан аталсин. Келажакда, 20-30 йил ўтиб, улар Владимир Путинни унутмасликлари учун биз шундай қилдик, чунки у ватан учун кўп иш қилди», – деган ота.
Бугун чақалоқ Владимир-Путинни ўз аравачасида сайловга кетаётгани акс этган видеолар ҳам тарқалди.
Улашиш:
Шарҳлар