“ФБК”: Сув босган Орск шаҳри мэрининг ўғли мобилизация эълон қилинганидан кейин Саудия Арабистонига жўнаб кетди
Коррупцияга қарши курашиш фонди (ФБК) терговчилари Орск мэри Василий Козупицанинг ўғли Дубайда бир ой олдин квартира сотиб олганини аниқлади. 91 квадрат метр майдонга эга квартира, ФБК ҳисоб-китобларига кўра, тахминан 33 миллион рублга тушган бўлиши мумкин.
2022 йил октябрь ойида, Россия Федерациясида сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг, Орск мэрининг ўғли Николай Козупица мамлакатни тарк этган. Кейинчалик Саудия Арабистонига кўчиб ўтган.
Козупицалар оиласи ўзларининг “кўчиши” ҳақида телеграм канал юритган. У бугунги кунгача очиқ эди. “Важные истории” нашрида ҳали ҳам канал постларининг архивланган нусхалари қолган.
Кичик Козупицанинг рафиқаси телеграм-каналида кўчиб ўтиш тўғрисида қарор “сафарбарлик эълон қилинганидан кейин эмас, балки бир неча кун олдин тасодиф туфайли қабул қилинган” деб ёзади.
Оммага очиқ бўлган маълумотлар базалари шуни кўрсатмоқдаки, Николай Козупица Россияни тарк этишдан олдин “Шлюмберже” нефть-сервис компаниясининг Южно-Сахалинскдаги ваколатхонасини ўзининг иш жойи сифатида кўрсатган.
Козупицанинг рафиқаси у «қувурлар билан ишлайди» деб ёзиб, Саудия Арабистонидаги Абкаик нефть кони ҳудудидаги геолокация билан скриншотни жойлаштирган.
“ФБК”нинг қаайд этишича, дамба ўпирилишидан бир неча кун олдин Козупица уни кўздан кечирган ва тўпланган сувни «нормал ҳодиса» деб атаган.
Шарҳлар