Федерал хавфсизлик хизмати “РДК” тарафдори Самара областида теракт тайёрлаганини маълум қилди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) “РДК” тарафдори Самара областида теракт тайёрлаганини маълум қилди. Махсус хизмати маълумотларига кўра, қўлга олиш вақтида «бомба ўзи портлаб кетган” ва гумондор ҳалок бўлган.
1994 йилда туғилган Россия фуқароси гуманитар ёрдамни қабул қилиш пунктида теракт тайёрлаган. ФХХ нинг таъкидлашича, эркак «куратор»нинг кўрсатмаси бўйича ҳаракат қилиб, олдиндан жиҳозланган яширин жойдан қўлда ясалган портловчи мосламани олиб чиққан. Ҳибсга олиш пайтида бомба унинг қўлларида портлаган.
“Хавфсизлик ходимлари ва тинч аҳолига зарар етмаган”, — дейди ФХХ.
ФХХ ҳисоботида, шунингдек, 2022 йилдан 2024 йилгача бу одам «Россия Қуролли Кучларини обрўсизлантириш билан шуғуллангани» ва 2023 йил сентябрь ойида у «РДК” фаолларидан бири Александр Кудашев воситачилигида Украина махсус хизматлари томонидан ёллангани ҳам айтилади.
Гумондорнинг квартирасидан портловчи моддалар ишлаб чиқарадиган лаборатория, уларни ишлаб чиқариш учун компонентлар ва қўлда ясалган портловчи бошқа мослама топилди, дея таъкидлайди ФХХ.
ФХХ ходимлари марҳумнинг телефонида «куратор» билан ёзишмаларни ва унинг Украина махсус хизматлари томонидан мувофиқлаштирилган террорчилик фаолиятига алоқадорлигини тасдиқловчи материалларни топган.
Шарҳлар