Федерал хавфсизлик хизмати ва Тергов қўмитаси Шойгунинг яна бир ўринбосарини ҳам қамраб олиши мумкин бўлган жиноий ишни ривожлантирмоқда
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) терговчилари ва оператив ходимлари «Пикет» компаниялар гуруҳининг зирҳли жилетларини сотиб олиш бўйича давлат шартномаларини ташкил қилишга масъул бўлган Мудофаа вазирлиги амалдорлари ким эканлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда жиноий иш ҳолатларидан хабардор бўлган «Важные истории» манбаси айтиб берди.
“Пикет КГ” мулкдори Андрей Есипов Мудофаа вазирлигига зирҳли жилетлар етказиб беришда 2 миллиард рубль миқдорида фирибгарликда айбланиб, апрель ойининг бошида қамоққа олинди. Суд мажлисида Есиповнинг у билан шартномалар тузган Мудофаа вазирлигидаги генераллар ўзи учун кафиллик беришлари мумкинлигини айтган.
Мудофаа вазирлигидаги давлат харидлари ва давлат мудофаа буюртмалари бўлимларига Шойгунинг ўринбосари, илгари «Калашников» концернининг бош директори бўлган Алексей Криворучко масъул. Олдин Алексей Навальний жамоаси Криворучконинг бир қизи АҚШ фуқароси эканлиги, бошқа қизида эса уни олиш ҳуқуқи борлигини аниқлаган эди.
Апрель ойи охирида суд Шойгунинг бошқа бир ўринбосари Тимур Ивановни пора олишда айблаб қамоққа олганди. «Важные истории» манбалари Иванов аслида давлатга хиёнат қилишда гумонланаётганлигини айтишмоқда.
Шарҳлар