ФХХ Доғистонда қўлга олинган эркаклар “Крокус”даги терактга ҳомийлик қилганини айтмоқда
Хавфсизлик ходимларига кўра, ячейка тўрт кишидан иборат бўлган. Улар, шунингдек, Каспийскда теракт уюштиришни режалаштирган, шундан сўнг дарҳол Россия Федерациясидан чиқиб кетиш ниятида бўлган. Тинтув чоғида улардан қуроллар, қўлбола портловчи мосламалар ва ўқ-дориларни топилган.
Доғистонда қўлга олинган уч жангаридан икки нафари Марказий Осиёдан, яна бири маҳаллий фуқаро, дея хабар берди Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ).
31 март куни эрталаб Махачқаланинг икки тумани ва Каспийскда аксилтеррор операцияси режими жорий қилинган, кейинроқ расмийлар уч нафар шахс ҳибсга олингани ҳақида хабар берган.
Улашиш:
Шарҳлар