ФХХ Нижегород областида жойлашган колонияда терактнинг олдини олди — Baza ва Shot каналлари

Фото: Baza

Нижегород областидаги колонияда терактнинг олди олинди. Хавфсизлик кучларига яқин телеграм каналларига кўра, теракт 6-ахлоқ-тузатиш колонияси (АТК) маҳбуслари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган. Baza каналининг таъкидлашича, улар Федерал жозони ижро этиш хизмати (ФЖИЭХ) ходимларига ҳужум қилиб, қочишни уюштирмоқчи бўлган.

Shot  телеграм-каналининг ёзишича, тўрт киши ҳибсга олинган. Baza маълумотларига кўра, уларда пичоқ ва тиғлар топилган. Экстремистик фаолиятни ташкил этиш, қамоқхонадан қочиш ва режимли муассаса фаолиятини бузиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Июнь ойида Ростов-Дондаги маҳбуслар қамоқхона ходимларини гаровга олганди. Ҳужум пайтида барча гаровга олинганлар озод қилинган. 23 август куни вазият Волгоград областидаги 9-АТКда такрорланди. Кейин гаровга олиш натижасида ФЖИЭХнинг уч нафар ходими ҳалок бўлгани маълум қилинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.