Twitter’нинг нархи уни Илон Маск сотиб олганидан буён тўрт марта пасайган
Дунёдаги энг йирик инвестициявий холдинглардан бири — Американинг Fidelity компанияси ўзининг Х (собиқ Twitter) компаниясидаги улушини 4,19 миллион долларга баҳолади. Бу ҳақда Fidelity’нинг ҳисоботига таяниб, TechCrunch нашри ёзмоқда.
Дастлаб компания Х’га 19,66 миллион доллар инвестиция киритган. Яъни, Fidelity ҳисоб-китобларига кўра, унинг улуши 4,6 марта ёки 78 фоизга арзонлашган.
“Бу шуни билдирадики, Fidelity ҳозир Х компанияси қийматини 9,4 миллиард долларга баҳоламоқда”, — деб ёзади TechCrunch.
Унинг маълумотларига кўра, Fidelity Х платформасининг қиймати 44 миллиард долларга баҳоланаётган вақтда унга сармоя киритган, 2022 йил кузида Илон Маск уни айнан шундай нархга сотиб олган эди.
Улашиш:
Шарҳлар