Исроил 19 йилдан буён биринчи марта Филадельфия йўлагини назорат остига олди
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ғазо сектори ва Миср чегарасидаги 14 километрлик буфер зонаси бўлган “Филадельфия йўлаги”ни “тезкор назорат остига олди”, деб ёзади DW ЦАХАЛ расмий вакили Даниэль Хагарига таяниб.
Ғазо сектори чегаралари бўйлаб жойлашган Филадельфия йўлаги 1979 йилда Исроил ва Миср ўртасидаги тинчлик шартномаси доирасида яратилган. 2005 йилга қадар у Исроил кучлари томонидан назорат қилинган. Исроил армияси Ғазо секторини тарк этгунига қадар ундан патруллик қилиш учун фойдаланган.
“Исроил Фаластин ҳудудидаги қуролли гуруҳлар ушбу йўлакдан қурол контрабандаси учун фойдаланаётгани ҳақида анчадан буён гумон қилиб келади”, — дейилади АFP хабарида. Хагарининг сўзларига кўра, исроиллик ҳарбийлар Филадельфия йўлаги ҳудудидан қарийб 20 та туннель топган.
Шарҳлар