Филиппин ва Хитой кемалари денгизда тўқнашди
Хитой ва Филиппин кемалари Жанубий Хитой денгизида икки давлат ўртасидаги баҳсли ҳудудлар яқинида қарши туриш чоғида тўқнашиб кетди, деб ёзади DW.
Хитой қирғоқ соқчилиги маълум қилишича, Филиппин қирғоқ соқчилиги кемалари Наньша оролларидаги Сяньбин қояси яқинидаги сувларга Хитой ҳукумати рухсатисиз ноқонуний кирганидан кейин, Филиппин кемаси Хитой кемаси билан “атайлаб тўқнашган”.
Бунга жавобан, Хитой қирғоқ соқчилиги қонунга мувофиқ Филиппин кемалари билан кураш бўйича чоралар кўрган. Хитой Филиппинни қонунбузарлик ва провокатсияларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.
Ўз навбатида Филиппин томони тўқнашув оқибатида унинг иккита кемаси зарар кўрганини маълум қилди ва мамлакатнинг Жанубий Хитой денгизида ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хатти-ҳаракатлари провокацион эмаслигини билдирди.
Шарҳлар