Финляндия Украинага ўзи тақдим этган қуроллар билан Россия ҳудудидаги нишонларга ҳужум қилишга рухсат берди
Украина қуролли кучлари Россия ҳудудидаги нишонларга Финляндиядан олинган қурол билан ҳужум қилиши мумкин. Бу ҳақда Финляндия ташқи ишалр вазири Элина Валтонен Uusi Suomi нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади DW.
Унинг аниқлик киритишича, Украина мудофаа урушини олиб бормоқда, шунинг учун ҳам ўз-ўзини ҳимоя қилиш мақсадида агрессор мамлакат ҳудудида жойлашган ҳарбий объектларга зарбалар бериш ҳуқуқига эга.
Хельсинки ўзи тақдим этаётган ёрдамдан фойдаланиш борасида қандайдир муайян чекловлар ўрнатмаган, аммо Украина бу қуролни халқаро ҳуқуққа мувофиқ қўллашини кутади, дея қўшиб қўйди Валтонен.
Аввалроқ Украина қуролли кучлари Канада тақдим этган қуроллардан Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга зарба бериш учун фойдаланиши мумкинлиги, Оттава бу борада Киевга ҳеч қандай шарт қўймагани ҳақида Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли айтиб ўтган эди.
Шарҳлар