Финляндия уран қазиб олишни бошлаган биринчи Евроиттифоқ мамлакатига айланди
Финляндиядаги Соткамо саноат майдонида табиий уран қазиб олиш бошланди, бу ҳақда Terrafame тоғ-кон компанияси маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Натижада Финляндия уран қазиб олувчи илк Евроиттифоқ мамлакатига айланди. Энди у ўз АЭС ишини тўлиқ таъминлай олади, айни пайтда у ядро ёнилғисини Россиядан сотиб олмоқда.
Компания тўлиқ қувватга 2026 йилда эришишни режалаштирмоқда, бу вақтга келиб ишлаб чиқариш ҳажми йилига қарийб 200 тоннага етади. Шунча миқдордаги уранни Финляндиянинг “Олкилуото-3” АЭС тўққиз ой ичида сарфлайди. Соткамо майдонидан 30 йил давомида фойдаланиш режалаштирилмоқда. Уран қайта ишлаш учун чет элга юборилади, шундан сўнг атом энергетикасида фойдаланилади.
Агар Финляндия уран қазиб олишни йилига 200 тоннага етказса, дунёнинг етакчи уран қазиб олувчилари рўйхатида Жанубий Африка билан бир қаторда еттинчи ўринни эгаллайди.
Финляндияда тўртта АЭС ишлайди, улар зарур электр энергиясининг 30 фоизини ишлаб чиқаради.
Шарҳлар