Фирибгарлар энди ўзларини нотариус сифатида таништиришни бошлади
75 ёшли москвалик фуқарога номаълум аёл қўнғироқ қилиб, ўзини нотариус деб таништирган ва унинг номидан ишончнома имзолангани, у давлат хизматларига ўтказилишини маълум қилган. Фуқаро ҳеч кимга ишончнома бермаганини айтган. Кейин фирибгар нотариус унга ушбу маълумотни тақдим этиш учун ишонч (сохта) телефон рақамини айтган.
«Бунга ишонган жабрланувчи кўрсатилган телефон рақамига қўнғироқ қилиб, ўзларини унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва молиявий назорат ходимлари сифатида таништирган фирибгарлар билан мулоқотни давом эттирган», – дейилади хабарда.
Фирибгарлар фуқарога унинг жамғармалари хавф остида эканлиги шунингдек, у зудлик билан уларни “банк сейфига” ўтказиш кераклигини айтишган. Жабрланувчи фирибгарларнинг алдовларига ишониб, ўнга кўрсатилган банк ҳисоб рақамларига 29 млн. рублдан (4.039.323.522 сўм) ортиқ пул маблағларини ўтказган.
Шарҳлар