Фирибгарлар уяли алоқа операторлари номидан фуқароларни алдамоқда

Фото: видеодан расм кўчирма

Бир ҳафта давомида Москва туман ички ишлар бошқармасига ўзини уяли алоқа компаниялари ходимлари дея таништирувчи фирибгарлардан жабрланган бешта фуқаролардан ариза келиб тушган.

Унга кўра, жабрланувчилардан бирига мессенжер орқали қўнғироқ қилишган ва гўёки фирибгарлар унинг номига турли банклардан кредит олишга уринаётганликларини ва пулни йўқотмаслик учун «Сиз ўзингиз кредит олишингиз ва пулни хавфсиз ҳисоб рақамига ўтказишингиз керак» дея минсклик фуқарони ишонтириб, 18 минг рублга (2.479.038,3 сўм) яқин пулларини талон-тарож қилишган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.