Мексикага биринчи аёл президент сайланди
Миллий Уйғониш Ҳаракати (МОРEНА) партияси вакили, Мехико шаҳрининг собиқ мери Клаудия Шейнбаум дастлабки ҳисоб-китоблар натижасига кўра 57,32 фоиздан ортиқ овоз тўплади. Бу ҳақда Мексика Миллий сайлов институти (ИНE) хабар берди.
Шейнбаумнинг энг яқин рақиби, «Мексика учун куч ва юрак» ўнг қанот партиялари алянсидан Ксочитль Гальвес 29,86% овоз йиғган, дастлабки маълумотларга кўра, учинчи номзод Хорхе Альварес Майнес эса 10,46% овоз олган.
Клаудия Шейнбаум гендер зўравонлиги кенг тарқалган Мексика тарихидаги биринчи аёл президентга айланди. У 61 ёшли Шейнбаум Европадан қочган яҳудий муҳожирларнинг набираси саналади. 2000 йилларнинг бошида у Мехико шаҳрининг атроф-муҳит бўйича котиби бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар