,

Флоридада самолёт трассага қулади, 2 киши ҳалок бўлди (фото)

Место крушения
Фото: NBCMIAMI

АҚШнинг Флорида штатида Bombardier Challenger 600 самолёти трассага аварияли қўнишни амалга оширишга уринди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Бортдаги беш кишидан икки нафари ҳалок бўлди.

Аварияли қўниш чоғида самолёт автомобиль билан тўқнашиб кетган. Гувоҳлар воқеа жойидан олинган фотосуратлар билан бўлишмоқда. Трассада транспорт ҳаракати чекланган.

Самолёт Нейплс аэропортига қўниши керак бўлган. Қўнишдан 2 дақиқа аввал учувчи авиадиспетчерлар билан боғланиб, иккала двигатель ҳам ишламай қолганини маълум қилган. У шошилинч қўниш учун рухсат сўраган. Диспетчер қўнишга рухсат берган, аммо учувчи учиш-қўниш йўлагигача етиб бора олмаслигини айтган. Шундан кейин у трассага қўнишга уринган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.