Forbes Павел Дуровнинг аввал номаълум бўлган учта фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатларини олди
23 июль куни Швейцарияда яшовчи Ирина Болгар Forbes муҳаррирлари билан боғланиб, миллиардерлар рейтингида Телеграм асосчисининг фарзандлари сонини иккидан бештага тузатишни сўради (бу Дуров ўзининг сперма донори бўлганини ва 100 дан ортиқ боланинг биологик отаси эканини очиқ эълон қилишидан олдин бўлганди).
Болгарнинг айтишича, у Павел Дуров билан 2012 йил ёзида Санкт-Петербургда танишган. 2013 йил декабрь ойида жуфтликнинг биринчи фарзанди, қизи Лея , 2016 йил январь ойида Даниэль исмли ўғли, 2017 йил сентябрь ойида эса Дэвид исмли ўғли туғилган.
Болгар 2018 йилгача фарзандлари билан Санкт-Петербургда яшаган, кейинроқ Дубайга Дуровнинг ёнига кетган, бироқ яшаш учун рухсатнома ололмаган, чунки никоҳдан ташқари туғилган болаларни БААда ўша пайтда қонунийлаштириш мумкин эмасди. 2019 йилда Ирина ва унинг болалари Латвияга, 2020 йилда эса Швейцарияга кўчиб ўтади.
У ерда болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ва Дуров томонидан оталикни белгилаш француз тилига таржима қилинган. Болгар бу ҳужжатларнинг нусхаларини Forbesга юборган. Журналистлар уларнинг таржимаси устида ишлаган таржимон Александра Вулье билан боғланиб, уларнинг ҳақиқийлигини аниқлади.
Сўнгги пайтгача Дуровнинг фақат икки фарзанди унинг курсдоши Дарьа Бондаренкодан 2009 йилда туғилган қизи Алина ва ўғли Михаил (2010) маълум эди. Дуров Болгарнинг баёнотига изоҳ бермади.
Forbes билан суҳбатда Болгар Дуровнинг сперма донорига айланганига қарши ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, ушбу дастур бўйича туғилган болалар тадбиркорнинг меросхўри бўла олмайди.
Шарҳлар