,

«Украина Париж учун устувор масала бўлиб қолади» – Стефан Сежурне

Фото: @francediplo

Франция ташқи ишлар вазири Стефан Сежурне Киевга ташрифи чоғида Париж феврал ойида бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи саммитида Украинага янги молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича келишиб олиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишга ваъда берган, деб ёзяпти DW.

Украинани қўллаб-қувватлаш Франция ҳукумати учун устувор вазифа бўлиб қолади. Бу ҳақда 13 январь, шанба куни мамлакат ташқи ишлар вазири Стефан Сежурне Киевга ташрифи чоғида маълум қилди, бу унинг 11 январда лавозимга киришганидан кейинги илк расмий сафари ҳисобланади.

«Украинада биз ҳозир халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари, Европа қадриятлари ва французлар хавфсизлигини ҳимоя қилиш ҳақида гапиряпмиз», деган Сежурне украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба билан учрашувдан кейин.

Сежурне ва Кулеба нималарни муҳокама қилди

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ушбу учрашувнинг муҳим мавзуси Украинанинг ЕИ ва NATOга интеграциялашуви бўлган. Кейинги матбуот анжуманида Кулеба Сежурне билан “Украина осмонини ҳимоя қилиш учун тизимлар ва ракеталарни кейинги етказиб бериш, шунингдек, Украинага учувчисиз самолётлар етказилиши масалаларини” муҳокама қилганини таъкидлади. Бундан ташқари, суҳбат Франция ва Украина ўртасидаги мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликка ҳам тегишли бўлган.

«Бугун биз мудофаа компанияларимиз учун, биринчи навбатда, ҳуқуқий соҳада, улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик учун ҳуқуқий ва молиявий шароитларни имкон қадар қулай бўлиши ва улар имкон қадар кўпроқ қурол ишлаб чиқаришга қодир бўлиши учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш устида ишлаймиз», – дея Кулебанинг сўзларидан иқтибос келтирган Украинанинг Liga.net интернет-нашри.

Ўз навбатида, Стефан Сежурне феврал ойи бошида Европа Иттифоқи саммитида Украинага янги молиявий ёрдам келишиб олиниши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга ваъда берган . Бу маблағлар, жумладан, инфратузилмага узоқ муддатли инвестициялар ва иқтисодиётни қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказиш учун ишлатилиши кераклигини таъкидлаган ўз сўзида Сежурне.

Сежурненинг «Верховной hады»га ташрифи

Франция ТИВ раҳбари Олий Рада спикери Руслан Стефанчук билан ҳам учрашган. Унинг Х ижтимоий тармоғида ёзишича, ушбу учрашувда у Сежурнега Франциянинг Украинани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирган. Унинг Франция ташқи ишлар вазири билан суҳбатининг асосий мавзуси Украина мудофаасини қўллаб-қувватлаш бўлди, дея қўшимча қилган Стефанчук. Бундан ташқари, улар Россияга қарши санкциялар, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг “тинчлик формуласи”ни амалга ошириш, Украинанинг Европа ва Евроатлантика интеграциясини муҳокама қилишган.

Сежурне Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида «Уруш ва бомбаларга қарамай, сиз ўз мамлакатингизда демократияни сақлайсиз. Мен Украина парламентини жуда ҳурмат қиламан. Франция сизга қанчалик садоқатли эканини биласиз», – деб ёзган Радага қилган ташрифи якунида.

Киевга ташрифи давомида Франция ташқи ишлар вазири Украина президенти Владимир Зеленский билан ҳам учрашиши кутилмоқда, дейилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.