Франция консуллиги ходимлари Қуддусда полиция томонидан ҳибсга олинди

фото: ru.haberler.com

7-ноябрь куни Исроил полицияси Қуддусдаги французларга қарашли черков ҳудудида рейд ўтказди, дея хабар бермоқда CNN Франция ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ)га таяниб.

Икки консуллик ходими қисқа муддатга ҳибсга олинди, бу эса Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барнинг ҳудудга режалаштирилган ташрифини бекор қилишга мажбур қилди.

Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида баёнотида, «Исроил хавфсизлик кучлари ва икки француз соқчиси ўртасида жанжал келиб чиққан ва улар ўзларини таништиришдан бош тортганлар». “Полиция томонидан қўлга олинган икки киши ўзини дипломат деб таништиргандан сўнг дарҳол қўйиб юборилди”, — дейилади хабарда.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги яқин кунларда Исроил элчисини чақиришини билдирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.